Тошкентда фуқарони хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

19:27 07 Ноябрь 2024 Жамият
380 0

Тошкент ва Самарқанд шаҳрида фуқароларни хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Б.Х. А.А.нинг ишончига кириб, уни Япония давлатига ишга юбориши эвазига 7,4 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Қ. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Полша давлатига ишга юбориши эвазига жами 10,7 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер