Тошкентда фуқаролардан 3 ҳафтада 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

13:04 06 Август 2025 Жамият
302 0

Тошкент шаҳрида ўтказилган «тиғ» тадбирларида 1715 та тиғли воситалар аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ўтказилган «тиғ» махсус профилактик тадбирларида 21 кун ичида пойтахт кўчалари ва жамоат жойларида ўткир тиғли ашёларни ноқонуний равишда олиб юрган 1631 нафар шахс аниқланган.

Улардан 1715 дона совуқ қуроллар олинган бўлиб, уларнинг 1614 таси пичоқ, 17 таси кастет, 19 таси бита, 7 таси пневматик қурол, 2 таси электрошокер, қолган 56 таси эса турли кўринишдаги тиғли жисмлар бўлган.

Таъкидлаш жоиз, қонунга хилоф равишда совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёларни олиб юриш базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 дан 5 бараваригача жарима солинишига, шунингдек, бошқа қонуний таъсир чоралари қўлланишига сабаб бўлиши мумкин.

Аввалроқ Андижон шаҳрида эр-хотин ўртасида жанжал келиб чиқиб, оқибатда эркак турмуш ўртоғини қасддан ўлдиргани тўғрисида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер