Тошкентда эшигига полиетилен пакет ёпилган йўловчи автобуси ҳаракатланди

12:55 20 Ноябрь 2021 Жамият
1331 0

Тошкент шаҳрида йўловчи автобуси эшигига полиетилен пакет ёпилган ҳолда ҳаракатланди. Ҳолат юзасидан «Toshshahartransxizmat» акциядорлик жамияти ахборот хизмати маълумот берди.

Ҳодиса 2021 йилнинг 19 ноябрь куни «4-Автобус саройи» масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги «Mercedes-Benz LF» русумли, 19-сарой рақами бўлган, 122-сонли йўналишдаги автобус билан содир бўлди.

Қўйлиқ массивининг ер усти метроси қурилиши олиб борилаётган қисмидан ўтаётган автобусга тош келиб теккан ва автобуснинг ўрта эшик ойнаси синган. Ҳодиса оқибатида йўловчилар жабрланмаган.

Автобус ҳайдовчиси О.М. салондаги йўловчиларга совуқ ҳаво тегмаслиги учун синган эшик ойнасини ҳодиса жойида полиетилен пакет билан ёпган.

Автобус ўз йўналиши бўйлаб автобус шохбекатигача ҳаракатда давом этган. Шундан сўнг ҳайдовчи зарарланган автобусни «4-Автобус саройи»га киритган ва машинанинг ойна қисми таъмирланиб, йўналишга қайтиб чиқарилган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер