Тошкентда эркак 3 яшар болани қасддан ўлдирди

10:23 11 Июль 2024 Жамият
483 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида эркак уч яшар болани қасддан ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг «Халқ сўзи»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Билдирилишича, ҳолат жорий йилнинг 9 июль куни Яшнобод тумани Яккатол кўчасидаги кўп қаватли уйда содир бўлган. Мазкур манзилда ижара асосида яшаб келаётган 30 ёшли эркак ўзи билан қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаётган аёли билан ўзаро жанжаллашиб қолган.

Оқибатда унинг биринчи турмушидан 2021 йилда туғилган ўғил фарзандига пичоқ билан бир неча маротаба тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бола шифохонага олиб борилгунига қадар вафот этган.

Манбага кўра, ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер