Тошкентда электробус ва иккита машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Юнусобод туманида электробус ва иккита енгил машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲXБ хабар берди.
Қайд этилишича, 8 декабрь куни Юнусобод тумани, Бободеҳқон кўчасида 22 ёшли Т.Р. бошқарувидаги «Tracker-2», 59 ёшли М.А. бошқарувидаги «Маtiz» ҳамда ҳайдовчи Х.Ш. бошқарувида бўлган «Yutong» русумли электробус иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида «Tracker-2» русумли автомашина ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг