Тошкентда BYD билан тўқнашган «Hongqi» иккига бўлиниб кетди

15:21 03 Декабрь 2025 Жамият
385 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Hongqi» русумли машина иккига бўлиниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 3 декабрь куни соат 10:25 да Олмазор тумани КХАЙ кўчаси 20/3-уй қаршисида «Hongqi» русумли автомашинаси ва BYD русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ ортидан ҳар иккала автомашина ҳайдовчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ФВБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер