Тошкентда BМW ёниб кетди
Фото: Тошкент шаҳар ФВББ
Тошкент шаҳрида BМW русумли автомобилда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа бугун, 21 январь куни соат 00:50 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчаси 22-уй олдида юз берган. Айнан шу вақтда автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида пойтахт ФВББга хабар берилган.
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:54 да етиб бориб, 00:57 да ёнғинни тўлиқ ўчирган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг