Тошкентда BМW ва «Onix» тўқнашуви оқибатида 3 киши жабрланди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида BМW ҳамда «Onix» русумли транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида уч киши жабрланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 25 февраль куни соат 23:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Яҳё Ғулом-Маҳтумқули кўчасида BМW ва «Onix» русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида «Onix» автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Шу куни соат 20:50 ларда Сергели тумани Хонобод кўчасида ҳам «Оних» русумли транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ юз берган. «Isuzu» билан тўқнашган «Onix» автомашинасининг 1 нафар йўловчиси тан жароҳати олган. Унга шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг