Тошкентда BМW ва «Матиз» иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: Тошкент шаҳар ЙҲХБ
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани да BМW ва «Маtiz» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишча, бугун, 27 май куни соат 15:15 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси иккинчи даражали йўлида 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги BМW ва 29 ёшли А.А. бошқарувидаги «Маtiz» иштирокида ЙТҲ рўй берган.
ЙҲХБга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг