Тошкентда биринчи маротаба халқаро инвестиция форуми ўтказилади
Фото: Инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизмати
2022 йил 24-26 март кунлари Тошкент шаҳрида илк маротаба Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади (ТХИФ). Бу ҳақда Инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
ТХИФ – бу стратегик ташаббусларни амалга оширишни муҳокама қилиш ва халқаро бизнес ҳамжамиятига Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятларини намойиш этиш учун яратилаётган янги майдон.
Форум Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган бозорига интеграция жараёнига қизиқиш билдирган йирик хорижий инвестициявий, молиявий-иқтисодий ташкилотлар ва корхоналар раҳбар ва вакилларини жалб этишга қаратилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг