Тошкентда бир ҳафта давомида салкам 19 минг марта йўл қоидаси бузилди, 51 нафар маст ҳолдаги ҳайдовчи ушланди

14:43 06 Май 2019 Жамият
1532 0

29 апрелдан 5 майга қадар Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан 18 915та йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолати қайд қилинди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Қайд қилинишича, улардан 3 638 таси қўпол қоида бузилишларидир.

Мазкур муддат давомида 51 нафар ҳайдовчи маст ҳолда автомобилни бошқариб бораётганда тўхтатиб қолинди. Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати уларнинг тўлиқ рўйхати ва исмлари расмий сайтида эълон қилган.

Бундан ташқари 190та ҳолатда светофорнинг тақиқланган белгиси вақтида ҳаракатланиш ҳолати қайд қилинган, зарур ҳужжатларсиз автмобиль бошқариш бўйича 259та, қувиб ўтиш қоидаларига зид ҳаракатланиш қоидалари 1087та, ИИББ ЙҲХБ ходимларининг талабларига бўйсунмаслик ҳолати бўйича 22та, бошқарув вақтида мобил телефондан фойдаланиш бўйича 148та, тегишли рухсатномасиз автомобилларини “тонировка“ қилиб олиш бўйича 145 та, қалбаки, ўзгартирилган ёки бошқа давлат рақамларини ўрнатиб олган ҳолда автомобилни бошқариш бўйича 5та, тротуар ва пиёдалар йўлакчасида ҳаракатланиш бўйича 217та, ёритиш ускуналарини ўрнатишдаги қоида бузилиши бўйича 25та, майда тўқнашувлар (ЙТҲ) 556та ҳолатда аниқланган.

Мазкур ҳолатларнинг барчаси тегишли тартибда расмийлаштирилиб, баённомалар тузилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер