Тошкентда балиқчи канал бўйидан ёш боланинг мурдасини топди

02:41 12 Август 2024 Жамият
622 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳри Учтепа туманида қидирувда бўлган 13 ёшли бола ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «UzAlert» (Ўзбекистон қидирув-қутқарув отряди) Instagram саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, Н.Б. 7 август куни соат 18:00 да уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Маълумотларга кўра, боланинг жасадини Учтепа ҳокимлиги яқинида, канал бўйида балиқчи топиб олган.

«Боланинг ота-онаси ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Уни топишда ёрдам берган ҳаммага раҳмат», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида бедарак йўқолган эркакнинг мурдаси «Бўрижар» каналидан топилгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер