Тошкентда байрам муносабати билан ҳаво шари учирилди

23:36 08 Март 2020 Жамият
1472 0

Фото: uzbektourism.uz

8 Март – Халқаро хотин-қизлар кунида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, унинг ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси билан ҳамкорликда юртимиз аёлларини ноанъанавий тарзда байрам билан қутлади.

Тошкент шаҳри марказидаги Амир Темур хиёбонида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларда фаолият юритувчи аёл ходимлар, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси томонидан ташкил этилган танлов ғолибалари ҳамда юртимиз меҳмонлари аэростатда ҳавога кўтарилди.

“Бугун жуда ажойиб сана – 8 Март! Шу боис биз Амир Темур хиёбонида латофатли аёлларимиз учун ҳаво шари парвозини амалга оширяпмиз. Кўриб турганингиздек, бу жойга кўплаб хотин-қизларимиз тўпланишди. Ҳаво шарининг осмонга парвозини кузатаётган барча юртдошларимизнинг байрам шукуҳини ҳис қилиб, кайфиятлари кўтарилганини кўришдан жуда хурсандмиз. Барча аёлларимизни ушбу гўзал байрам билан табриклаймиз ҳамда уларга дунёдаги энг эзгу тилакларни тилаймиз!” — деди Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси раиси Тоҳир Солиев.

Қайд этиш жоизки, пойтахт марказидаги байрам тадбирига юртимиз меҳмонлари ҳам ташриф буюриб, улар ҳам аэростатда парвоз қилишга таклиф қилинди. Жумладан, қозоғистонлик Алия Оспанова бу йилги Халқаро хотин-қизлар байрами бир умр унинг ёдида муҳрланиб қолишини таъкидлади:

“Бугунга келиб Ўзбекистон нафақат энг яхши туристик йўналиш, балки байрам таътилларини ўтказиш учун ҳам энг муносиб мамлакатга айланди. Ҳаво шарида парвоз қилиш бу фақат 8 Март куни Тошкентда амалга ошиши мумкин бўлган орзудир! Ушбу байрам куним бир умр ёдимда қоладиган бўлди, бетакрор таассуротлар учун раҳмат, Ўзбекистон!”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер