Тошкентда Баҳорги тижоратлаштириш форуми ўтказилади
Illyustrativ foto
2022 йил 11-12 март кунлари Инновацион ривожланиш вазирлигида Баҳорги тижоратлаштириш форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Унда тармоқ корхоналари ва ҳокимликларга илмий-инновацион ишланмалар намойиш этилади.
Форум натижаларига кўра уч томонлама – олим, илмий муассаса, тармоқ корхонаси ўртасида – шартномалар тузилиши кўзда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг