Тошкентда автобусда ёнғин юз берди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Сергели туманида йўловчи ташувчи автобусда ёнғин юз берди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 18 февраль куни соат 12:02 да Сергели тумани Янги Сергели кўчасида автобус ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББ хабар келиб тушган.
Қутқарув бўлинмалари айтилган манзилга соат 12:07 да етиб бориб, икки дақиқа ичида ёнғинни тўлиқ бартараф қилган. Ҳодиса оқибатида 4-автосаройга қарашли автобус ёниб зарарлангани аниқланди.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг