Тошкентда автобус йўлаклари махсус тўсиқлар билан ажратилиши режалаштирилмоқда
Тошкент шаҳрида автобус йўлаклари махсус тўсиқлар билан ҳимоя қилинади. Бу ҳақда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТМ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ишини яхшилаш мақсадида ажратилган йўлакларни («А») делиниаторлар ёрдамида ажратиш режалаштирилмоқда», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ушбу янгилик автобуслар учун ажратилган йўлакларни аниқ белгилаш, бегона транспорт воситаларининг бу йўлакка киришининг олдини олиш ва жамоат транспорти ҳаракатини тезлаштиришга хизмат қилади.
ЙҲТМ ушбу тизим қайси кўчаларда жорий этилиши ҳақидаги маълумотни кейинроқ эълон қилишга ваъда берган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатор томонидан маҳаллаларда томорқачилик ва боғдорчиликни ривожлантириш ишлари ўрганилди
- Ёш парламент аъзолари форумида барқарор тараққиёт ва глобал ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди
- Сенатор талаба қизлар билан давлат хизматида аёллар иштирокини кенгайтириш масаласини муҳокама қилди
- Судьялар олий кенгаши таркибини сайлаш масаласи кўриб чиқилди
- Сенат қўмитасида киберхавфсизлик ва жиноятчиликка қарши янги чоралар кўриб чиқилмоқда
- Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг