Тошкентда «ақлли бекатлар» ўрнатила бошланади

11:29 17 Март 2026 Жамият
195 0

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази матбуот хизматининг хабар беришича, яқин вақт ичида Тошкент шаҳрида «ақлли бекатлар»ни ўрнатиш бошланади.

Маълумотларга кўра, ҳар бир бекат марказлаштирилган кузатув тизимига уланган иккита видеокамера билан жиҳозланади.

Бундан ташқари фавқулодда вазиятлар учун «SOS» тугмаси ўрнатилади, имконияти чекланган фуқаролар учун махсус кутиш жойи ташкил этилади, автобуслар ҳаракат жадвалини кўрсатувчи электрон таблолар ўрнатилади, тезкор харидлар учун вендинг аппаратлари қўйилади.

«Бу янгиликлар жамоат транспортидан фойдаланишни хавфсизлик, қулайлик ва замонавийликнинг янги босқичига олиб чиқади», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер