Тошкентда айрим фуқаролар кредит маблағлари эвазига криптовалюта сотиб олгани аниқланди

03:59 10 Март 2022 Жамият
888 0

Фото: Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар М.Н., М.Ш. ва М.Х.лар тумандаги тижорат банкидан ўзи ва танишлари номига 783,6 млн сўм кредит ажратишга эришиб, кредит маблағини талон-торож қилганлиги, шунингдек, ушбу маблағ эвазига “B.» номли биржа иловаси орқали 36 000 АҚШ долларини «криптовалюта савдоси»га тикканлиги ҳамда “SPARK” ва “GENTRA” русумли автомашиналарни сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган мулкни легаллаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер