Тошкентда 9 та бедана ноқонуний овланганлиги аниқланди

09:30 03 Октябр 2023 Жамият
326 0

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат инспекторлари томонидан Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳудудларида тезкор рейд тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида Тошкент шаҳри Сергили тумани Қумариқ маҳалласи ҳудудида тақиқланган ов қуроллари ёрдамида 9 та бедана овлаганлиги аниқланди. 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари - 1 миллион 650 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Шунингдек, ноқонуний ов қуроллари қонуний тўхтамга келгунга қадар вақтинчалик олиб қўйилди. 9 та бедана эса давлат инспекторлари томонидан табиат қўйнига қўйиб юборилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер