Тошкентда 80 дан ортиқ шахс номига кредитга ускуна сотиб олган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди

20:29 27 Апрель 2024 Жамият
1350 0

Тошкентда 80 дан ортиқ шахс номига кредитга техника сотиб олган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида айтилди.

Аниқланишича, 38 ёшли айбланувчининг шериклари бўлган — икки ёш йигит. Тергов материалларига кўра, фуқаро 12 та жиноятда алоқадор деб топилган.

«Бошқаларнинг номига қарз олдим. Мен жиноят содир этганимни тан оламан», деди аёл суд мажлисида.

Фуқаро Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (фирибгарлик) билан айбдор деб топилди. У беш йилу икки ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Шериклари эса беш йилу олти ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер