Тошкентда 12 туп дарахт танасига номаълум суюқлик қуйиб кетилди

22:16 10 Декабрь 2024 Жамият
460 0

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Мирзо Улуғбек туманида 10 тупдан ортиқ дарахтнинг тана қисмига номаълум суюқлик юборилгани акс этган видео юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бошқарма ихтиёрига Мирзо Улуғбек тумани, Нур МФЙдаги 31-уйнинг орқа томонида экилган 12 туп павлония дарахтининг тана қисмига номаълум шахслар томонидан суюқлик юборилгани тасвирланган видеолавҳа келиб тушган.

Ушбу мурожаат пойтахт Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг туман инспектори томонидан жойига чиқиб ўрганилган.

«Дарахтининг тана қисми қурилиш дрели ёрдамида тешилиб, номаълум суюқлик юборилган», дейилади хабарда.

Фото: Тошкент шаҳар Экология бошқармаси

Қўшимча қилинишича, ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган, шунингдек, вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлашда амалий ёрдам бериш бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер