Тошкент вилоятидаги уйлардан бирида йирик ёнғин юз берди
Видеодан кадр
Тошкент вилоятидаги уйлардан бирида йирик ёнғин содир бўлди. Вилоят ФВБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа бугун, 7 февраль куни соат 16:22 да Юқори Чирчиқ тумани, «Ийк Ота» МФЙ, Ўзбекистон кўчасида жойлашган шахсий хонадонларнинг бирида юз берган.
Ёнғин ўчириш экипажлари ёнғин жойига соат 16:29 да этиб бориб, аланга соат 16:37 да ўраб олинган, аланга 16:47 да тўлиқ ўчирилган.
«Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда», дейилади расмий хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг