Тошкент вилоятидаги қурилиш майдони яқинида йирик ёнғин юз берди

13:27 19 Март 2025 Жамият
198 0

Видеодан кадр

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги қурилиш майдони яқинида йирик ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 19 март куни соат 10:00 да Зангиота тумани «Нурафшон» МФЙ Ўзбекистон овози кўчасида жойлашган очиқ майдонда содир бўлган. Ҳудудда қурилиш чиқиндилари ёнаётгани тўғрисида зудлик билан ФВБга хабар берилган.

Шунга кўра, воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:12 да етиб бориб, 10:17 да ёнғинни ўраб олинган ва орадан 11 дақиқа ўтиб тўлиқ ўчирган.

Таъкидланишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юқоридаги ҳолат фуқаролар ва ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан «Абу-Сахий бозорида ёнғин» сарлавҳаси остида тарқатилганини қоралаб, улардан нотўғри маълумотлар тарқатмасликни сўраб чиқди.

Фото: ФВВ

Вазирликка кўра, Telegram каналларда тарқалаётган фотолар эски видеодан кадрлар ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер