Тошкент вилоятидаги «Л-Боғизор-2» электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди

19:38 20 Декабрь 2023 Жамият
360 0

Бугун соат 17:45 да Тошкент вилоятидаги «Л-Боғизор-2» электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида Тошкент тумани истеъмолчилари қисман электр таъминотидан узилган.

"Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Келтирилган ноқулаликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз", дейилади расмий хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер