Тошкент вилоятида 12,9 млн. сўмлик тамаки ва алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Фото: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати
Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 323 дона (қути) умумий қиймати 4,4 млн сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосининг олди олинди. Шунингдек, профилактик тадбирлар давомида 785 шиша умумий қиймати 8,5 млн сўмлик алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилгани аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
«Ўтказилган назорат тадбирлар давомида Зангиота тумани ҳудудининг Найман маҳалла фуқаролар йиғини Мустақиллик 2-тор кўчаси 49-уйда жойлашган дўконда фуқаро Ж. М. ҳамда Т. Р. лар ҳеч қандай ҳужжатларсиз алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланди.Текширув давомида фуқаролардан жами 4 турдаги 50 дона умумий баҳоси 694 000 сўмлик тамаки маҳсулотлари олиб қўйилди.
Назорат тадбирлари Бўка туманида ҳам ўтказилиши жараёнида фуқаро Т. О. ҳеч қандай ҳужжатларсиз алкоголь маҳсулотларини сотиш фаолияти билан шуғулланганлиги аниқланди ва унга тегишли бўлган 6 турдаги 21 шиша 12 литр бўлган, 3 14000 сўмлик алкоголь маҳсулотлари далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилган.
Жорий йилнинг 1 июнь куни Зангиота туманида ўтказилган галдаги профилактик тадбирларда мазкур тумани ҳудудидаги Боғҳор маҳалла фуқаролар йиғини Дўстлик кўчаси 11-уйда жойлашган дўконда фуқаро Р. З. ноқонуний алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш фаолияти билан шуғулланган. Тадбирда фуқародан жами 7 турдаги 67 дона умумий баҳоси 956 000 сўмлик тамаки маҳсулотлари олиб қўйилган.
Шунингдек, 2021 йилнинг 27 августда ўтказилган назорат рейд-тадбирларида ушбу ҳудуднинг Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган дўконда фуқаро Ю. Ф. ҳеч қандай ҳужжатларсиз алкоголь маҳсулотларини сотиш фаолияти билан шуғулланган текширувда фуқародан жами 10 турдаги 52 дона умумий баҳоси 605 000 сўмлик тамаки маҳсулотлари олиб қўйилган
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ҳурматли тадбиркорлар! Унутманг, ҳалол тадбиркор давлат ҳимоясида. Ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш эса доимий назоратда», дейилади Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг