Тошкент вилоятида тоғида адашиб қолган 3 нафар фуқаро қутқарилди
Фото: ФВВ
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги «Катта Чимён» тоғида адашиб қолган фуқаролар қутқарилди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Қайд этилишича, кеча, 5 апрель куни соат 18:15 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги «Катта Чимён» тоғига сайр қилиш мақсадида борган 3 нафар фуқаро йўлдан адашиб, тоғнинг юқори қисмидан пастга туша олмаётганлиги ва ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, қидирув-қутқарув ишларига зудлик билан Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари жалб қилинган.
Қутқарувчилар томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида фуқароларнинг жойлашган жойи аниқланиб, тоғнинг денгиз сатҳидан тахминан 3100 метр баландлигидан соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг