Тошкент вилоятида «Isuzu» билан тўқнашган «Labo» ағдарилиб кетди

12:20 12 Август 2024 Жамият
312 0

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилояти Чиноз туманида «Cobalt» «Labo»ни йўлини тўсиши оқибатида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 10 август куни 15:00 ларда «Тошкент-Термиз» халқаро автомобиль йўлида содир бўлган. Бухоролик ҳайдовчи бошқарувидаги «Labo»да «Тошкент-Сирдарё» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида бир йўналишда бўлган «Isuzu» билан тўқнашиб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчиларнинг соғлиғига зиён етмаган, машина техник шикастланган.

«Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, мазкур ЙТҲга алоқадор бўлган «Cobalt» ҳайдовчисининг шахси аниқланган», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер