Тошкент вилоятида ҳам йирик ёнғин содир бўлди
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган ош маркази ва дўкон ёниб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, бугун, 10 декабрь куни соат 03:49 да Тошкент вилояти ФВБга Қибрай тумани, Ғафур Ғулом МФЙ, А.Навоий кўчасида жойлашган масъулияти чекланган жамиятларнинг бирида (ош маркази) ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:54 да ҳодиса жойиги етиб бориб, ёнғин соат 05:10 да ўраб олинган ва соат 05:50 тўлиқ ўчирилган.
«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари-Штаб бошлиғи полковник С.Т. Зупаров, вилоят ФВБ раҳбарияти ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбар ходимлари етиб борган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг