Тошкент вилоятида фуқаро хонадонида кўкнори сақлаб келаётгани аниқланди

13:24 26 Июль 2025 Жамият
394 0

Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи фуқаро хонадонидан гиёҳвандлик воситалари топилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабар қилди.

Қайд этилишича, 26 июль куни Чиноз туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари доирасида гиёҳвандлик воситасини сақлаш ҳолати аниқланган.

Бунда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг тезкор маълумотлари асосида Чиноз тумани Сутчилар маҳалласида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи 1958 йилда туғилган фуқаро хонадонидан қуруқ ҳолда сақланган кўкнори ва турли хилдаги гиёҳванд моддасига ўхшаш ўсимликлар сақланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда «закладка» усулида гиёҳвандлик моддаларини тарқатаётган шахслар қўлга олингани тўғрисида хабар қилгандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер