Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди
26 ноябрь куни Оққўрғон туманида эр-хотин газдан заҳарланиб вафот этди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Уйдан 26 ёшли эркак ва унинг 24 ёшли хотинининг жасади топилган.
Маълум бўлишича, тезкор тергов гуруҳи томонидан воқеа жойини кўздан кечирилганда, турмуш ўртоғи 25 ноябрь куни кечқурун уйига қўлбола газ печини олиб келган. Бироқ, печь ўрнатилмаган, капут уланмаган.
Туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг