Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди

16:12 15 Ноябрь 2022 Сиёсат
775 0

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатида Тошкент вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри «Металлург» маданият маркази биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев иштирок этди.

Сайлов тўғридан тўғри, тенг ва яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер