Тошкент вилоят ҳокимлиги 70 нафар талабанинг контракт пулларини тўлаб берди
Тошкент вилоятида 70 нафар тиббиёт йўналишида ўқийдиган талабанинг 1 миллиард сўмга яқин контракт пуллари тўлаб берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йилнинг 1 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ва ҳудуд учун зарур бўлган тор мутахассисларни тайёрлаш мақсадида маҳаллий бюджетдан етарли миқдорда грант маблағлари ажратилиши, мазкур грант асосида таълим олган шифокорларга тегишли вилоятга бориб, уч йил ишлаб бериш мажбуриятини юклаш вазифалари белгиланган эди. Топшириққа асосан, 2021 йил 27 май куни Тошкент вилояти ҳокимининг фармойиши қабул қилинди.
ССВ хабарига кўра, ушбу ташаббусни амалга ошириш мақсадида тиббиёт олий ўқув юртларида ва республика ихтисослаштирилган илмий марказларида контракт асосида ўқиётган 186 нафар клиник ординаторлар ва магистрлар рўйхати шакллантирилди.
Биринчи босқичда 70 нафар клиник ординаторлар ва магистрларнинг тўлов контракт суммаларини тўлаб бериш ишлари бошланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг