Тошкент ва Фарғонада «психотроп» дорифурушлари қўлга тушди

11:41 29 Август 2024 Жамият
235 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.Д. «Қоракўл» МФЙ ҳудудидаги дорихонада норасмий фаолият юритиб келган.

Қайд этилишича, ушбу дорихонада фуқаро М.Х.га 100 дона «Габапентин канон» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 250 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонада 623 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби ҳолат Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида ҳам аниқланган. Хабар қилинишича, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Ж.И.» МЧЖга қарашли дорихонаси сотувчиси Б.С. фуқаро Ж.Н.га шифокор рецептисиз таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 2 қути «Бензанол» номли дори воситасини 100 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 300 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилган.

«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ, икки Олимпиада чемпионларига муддатидан олдин подполковник унвонлари берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер