«Тошкент сув таъминоти» филиали раҳбари ва муҳандиси пора олаётган вақтида қўлга олинди
«Тошкент сув таъминоти» филиали раҳбари ва муҳандиси пора олаётган вақтида қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида порахўрлар аниқланди.
Маълум бўлишича, қўлга олинганлар олдиндан тил бириктириб, МЧЖ таъсисчиси Ф.Л. Савдо маркази қурилишида фойдаланилган сув учун расмийлаштирилган протоколни базага киритмаслик эвазига 2 минг доллар сўраган.
Муҳандис зарур миқдордан 1000 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг