Тошкент шаҳрининг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

19:02 11 Январь 2022 Жамият
1556 0

Чилонзор тумани 20 - А мавзеда жойлашган ер усти Д - 57 мм паст босимли газ қувурини бошқа хавфсиз жойга кўчириш ишлари «Чилонзортумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. Шу сабабли, 2022 - йил 12 - январь куни соат 10:00 дан 18:00 гача ушбу манзилдаги 8 та кўп қаватли уйларда ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, Янгиҳаёт тумани Йўлдош маҳалласи ҳудудидаги ер ости Д - 57 мм ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш ишлари «Янгиҳаёттумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган. Шу сабабли, 2022 - йил 12 - январь куни соат 11:00 дан 17:00 гача ушбу ҳудуддаги 64 та хонадонда ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узулишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер