Тошкент шаҳридаги жамоат транспортларидаги муаммолар ечими бўйича қандай ишлар амалга ошириляпти?
«Тошшаҳартранс» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Абдужамил Азизовнинг айтишича, ушбу муаммоларни бартараф этиш учун мавжуд барча 148 та йўналиш ўрганиб чиқилди.
Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда 204 та автобуслар олиб келинди ва йўналишга чиқарилди.
Хусусан, ИИВдан 30 та “ISUZU” русумли, Миллий гвардиядан 25 та “ISUZU” русумли, Транспорт вазирлигидан 16 та “ЮТОНГ” русумли, Самарқанд вилоятидаги “UZ TRUCK AND BUS MOTORS” корхонасидан 20 та “МAN” русумли, катта ҳажмли, 13 та
“SAZ-LE-60” русумли ҳамда 100 та “ISUZU” русумли автобуслар келтирилган.
Натижада, йўналишдаги автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25-30 дақиқадан 10-12 дақиқага қисқарди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг