Тошкент шаҳрида оилавий корхоналар сони кўпаймоқда
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси статистик регистрларни юритиш бўлими мутахассисларининг маълумотига кўра, шаҳарда ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича рўйхатдан ўтган оилавий корхоналар сони 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра 3307 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 490 тага ёки 17,4 фоизга ошганлигини кўриш мумкин. Фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 3101 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 395 та ёки 14,6 фоизга ошганлиги кузатилмоқда.
«2020 йил январь-август ойларида янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони 384 тани ташкил қилиб,бу кўрсаткич ўз навбатида ўтган йилга нисбатан 172 тага ёки 30,9 фоизга камайганини кўриш мумкин» дейилади Тошкент шаҳар статистика бошқармаси ахборот хизмати хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг