Тошкент шаҳрида иситиш майдони учун тариф ўзгарди — 1 метр квадратни бир кун иситиш 142 сўм
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 декабрдаги «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб, иситиш даврининг бир кунига иситиш майдонининг 1 кв.м учун ҳисоб-китоб тўлов тизимига ўтказилади. Бу ҳақда "TOSHISSIQQUVVATI" DUK маълум қилди.
"Иситиш даврининг бир кунига 1 кв.м иситиш майдони учун тариф — 142 сўм миқдорида белгиланди.
Иситиш мавсумининг бошланиши Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади.
Қолган тарифлар аввалги даражада қолади" дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг