“Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи “Afrosiyob” электропоездлари қатнови яна биттага кўпайди
Йўловчиларга темир йўл транспортида хизматлар кўрсатиш кўламини янада ошириш мақсадида 2022 йил 8 июль санасидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар жума, шанба ва якшанба кунлари “Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида 780/779-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” электропоездлари қатнови йўлга қўйилади.
Ҳаракат жадвалига кўра “Тошкент — Қарши” йўналишида қатновини амалга оширадиган 780-сонли “Afrosiyob” замонавий электропоезди ҳар ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 07:00 да Тошкент Марказий вокзалидан;
“Қарши — Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 779-сонли “Afrosiyob” электропоезди эса Қарши вокзалидан соат 15:25 да қатновини амалга оширади.
Шу боис 2022 йил 8 июль санасидан бошлаб, бугунги кунда “Тошкент — Самарқанд — Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 764/763-сонли ҳамда “Тошкент — Бухоро” йўналишида ҳаракатлаётган 770-сонли “Afrosiyob” электропоездларининг ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади.
Унга кўра:
— “Тошкент — Самарқанд” йўналишида ҳаракатланадиган 764-сонли “Afrosiyob” электропоезди ҳар куни соат 08:30 да Тошкент Марказий вокзалидан;
— “Самарқанд — Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 763-сонли “Afrosiyob” электропоезди соат 16:15 да Самарқанд вокзалидан;
— “Тошкент — Бухоро” йўналишида ҳаракатланадиган 770-сонли “Afrosiyob” электропоезди эса соат 08:56 да Тошкент Марказий вокзалидан қатновини амалга оширади.
Юқоридаги “Afrosiyob” электропоездлари ҳаракати йўлга қўйилиши муносабати билан, 2022 йил 10 июль кунидан бошлаб хафтанинг хар якшанба куни “Тошкент — Самарқанд — Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 768/767-сонли “Afrosiyob” электропоезди қатнови тўхтатилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг