Тошкент – Париж – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта тикланди
«Uzbekistan Airways» АЖ икки йиллик танаффусдан сўнг Тошкент – Париж – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта тикланаётгани ҳақида маълум қилди.
Романтик шаҳарга парвозлар 2022 йил 29 апрелдан бошлаб 10 июнгача, шунингдек, 26 августдан 28 октябргача ҳафтада икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтида 3 фоиз чегирма билан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг