“Тошкент — Хожикент — Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро электропоездлар қатнови вақтинча бекор қилинади

09:37 10 Май 2022 Жамият
742 0

2022 йил 10 май куни соат 08:30 дан 11 май куни соат 06:30 га қадар “Тошкент МТУ” УК йўлсозлари томонидан “Тошкент — Хожикент” йўналишида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 

Поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил 10 май куни “Тошкент — Хожикент — Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 6429, 6430, 6435, 6436, 6437, 6441 ҳамда 11 май куни ушбу йўналишда ҳаракатланадиган 6442, 6440-сонли шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.

11 май куни соат 06:30 дан бошлаб, ушбу шаҳарлараро ҳаракатланадиган электропоездлар ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер