Тошкент иссиқлик электр марказида қуввати 505,6 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси самарали ишламоқда

09:01 18 Октябр 2023 Иқтисодиёт
431 0

Корхонада муқобил энергия манбаларини жорий этиш ҳисобига ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергиясини 30-40 фоизи тежалишига эришилмоқда.

Мазкур станция жорий йилнинг июнь ойида ишга туширилган бўлиб, ҳозирга қадар станция 418 минг кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарди. Бунинг эвазига 45 минг кубметр табиий газ иқтисод қилинди.

Маълумот учун: Марказда 2022 йилда жами сиғими 2400 литр бўлган 17 та қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилган бўлиб, йилига 100 минг Гкал иссиқлик энергияси иқтисод қилинмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер