Тошкент ИЭС трансформаторлари юқори қувватли автотрансформаторларга алмаштирилмоқда
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Тошкент ИЭСда белгиланган иш режага мувофиқ, истеъмолчиларга барқарор ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида электр қурилмаларида реконструкция ишлари бажарилмоқда.
Хусусан, подстанциядаги трансформаторлар юқори қувватли 250000/220 кВ кучланишли автотрансформаторларга алмаштирилмоқда.
Айни кунда станция мутахассислари томонидан янги трансформаторлар учун пойдевор қуриш ишлари бажарилмоқда.
Автотрансформаторлар ишга туширилгандан сўнг электр узатиш ишончлилиги янада ортади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг