Тошкент ҳайвонот боғи ҳақида фильм суратга олинмоқда
Фото: O'zbekiston Respublikasi Kinematografiya agentligi "Hujjatli va xronikal filmlar kinostudiyasi" davlat unitar korxonasi
Кинематография агентлиги ва «Россия-Культура» телеканали буюртмасига биноан "Ҳайвонлар ҳақида диалоглар" 16 қисмли илмий-оммабоп фильм суратга олинмоқда.
Бу ҳақда "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" ДУК хабар бермоқда.
Фильм “Ҳужжатли ва кинохроникал фильмлар киностудияси” ҳамда «2В» студияси билан ҳамкорликда тасвирга олинмоқда. Сценарий муаллифи ва режиссёр Иван Затевахин, постановкачи оператор Владимир Кокоров.
Кинокартинада Тошкент ҳайвонот боғидаги жониворлар ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмдан боғ мутасаддилари, соҳа мутахассислари ва бошқалар билан суҳбатлар, диалоглар жой олган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг