Тошкент дзюдо бўйича «Катта Дубулға» турнирига мезбонлик қилмоқда. Унда ўзбекистонлик спортчилар қандай иштирок этмоқда?(Фоторепортаж)

14:32 05 Март 2021 Спорт
1384 0

Бугун пойтахтимиздаги «Ҳумо» арена саройида дзюдо бўйича Тошкент «Катта Дубулға» турнири бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Фотомухбиримиз Ҳасан Пайдоев мусобақанинг энг қизғин паллаларини фотоаппарати объективига муҳрлади.

Қайд этиш жоизки, мусобақада вакилларимиз тўртта таркиб билан иштирок этишмоқда.

Бугунги беллашувларда Дилшодбек Йўлдошев илк даврада ҳиндистонлик Жаслин Саини Сингхни мағлубиятга учратди. Дилшодбек иккинчи босқичда Жанубий кореялик таниқли спортчи, жаҳон чемпионати совриндори Ан Ба Улга қарши татамига чиқади.

Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори, ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфуллаев эса кутилмаганда илк беллашувдаёқ мағлубиятга учради. Сурхондарёлик полвон иккинчи даврада беларуслик Артём Коласовга ютқазиб қўйди.

Осиё чемпиони Диёра Келдиёрова мусобақадаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Диёра илк даврада қозоғистонлик Анна Казюлинадан устун келганди. Бироқ, иккинчи босқичда ҳамюртимиз ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасуренга ютқазиб қўйди.

Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медали соҳибаси Ҳалимахон Қурбонова -48 кг вазн тоифасида озарбайжонлик тажрибали рақибаси Айша Гурбаналини вазари баҳоси билан мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди.

Юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Артём Штурбабин эса -66 кг вазн тоифасидаги беллашувларида учинчи босқич йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз сербиялик Страхиня Бунчични мағлубиятга учратди. Энди у чорак финал йўлланмаси учун Жанубий кореялик Ким Лим Хванга қарши татамига чиқади.

Мусобақа давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер