«Toshkent city» ҳудудидаги осмонўпар бинолар сотувга қўйилди
Архив фото
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Асакабанк» АЖ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва АТ «Алоқабанк»га тегишли «Toshkent City» халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўп қаватли бинолар («Бизнес марказлар») оммавий савдолар орқали сотилиши тўғрисида маълум қилади.
Ушбу битимга «KPMG» компанияси сотиш жараёнини ташкил этиш бўйича консультант сифатида жалб қилинган.
Қайд этилишича, Давлат активларини бошқариш агентлиги мазкур сотув жараёнларини ташкиллаштиришда тижорат банклари (актив эгалари) ва консультант ҳаракатларини мувофиқлаштиради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг