Тошкент аэропортида олтин қуймаларини косметика ичига яширган шахс ушланди

08:49 29 Октябр 2024 Жамият
1468 0

Фото: Божхона қўмитаси

Тошкент халқаро аэропортида олтин қуймалари ва хитой тангаларини ноқонуний равишда олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетаётган фуқаронинг қўл сумкаси божхона ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, унинг ичида божхона назоратига тақдим этилмаган, умумий оғирлиги 187 грамм бўлган 6 дона олтин қуймаси ҳамда 7 дона хитой иероглифлари туширилган тангалар косметика креми ичига яширилгани аниқланган.

Фото: Божхона қўмитаси

Шундан сўнг ушбу фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг ёнидан оғирлиги 20 грамм бўлган қуйма тилла узук ҳам борлиги маълум бўлган.

Манбага кўра, ашёвий далил сифатида олинган ушбу буюмларнинг умумий қиймати 223 млн сўмни ташкил қилади. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер