Тўрт ҳудудда «валютчик»лар қўлга тушди

19:10 12 Февраль 2026 Жамият
119 0

Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.Х. фуқаро А.И.га 6 500 АҚШ долларини 79,3 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан 71,5 млн сўм ва 700 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Чирчиқ шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.

Унга кўра, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Х.Х. 5 000 АҚШ долларни фуқаро Н.Ф.га 60,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Миробод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ҳам тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар С.О. ва Ш.А. фуқаро М.А.га 4 600 АҚШ долларини 56,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг бошқарувидаги автомашинасидан 466,2 млн сўм, 1 156 АҚШ доллари, 24 минг Россия рубли, 810 евро, 160 фунт стерлинг, 10 минг қозоқ тенгеси ва 1,7 минг Тожикистон сомонийси ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Бундан ташқари, Департаментнинг Сергели тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ж.К. фуқаро Н.Ж.га 4 300 АҚШ долларини 52,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан жами 4 327 АҚШ доллари ва 13 млн сўм ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер