Томорқада гўзаллик яратаётганлар

12:22 19 Июль 2022 Жамият
948 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Эски Яйпан маҳалласида яшовчи Бахтиёр Сулаймонов 7 сотих томорқасида ноёб гул ва ўсимлик кўчатларини етиштириб, катта даромадга эга бўлмоқда.

Хонадонда парваришланаётган юзга яқин турдаги ноёб гул ва дарахтлар орасида шифобахш гиёҳлар ҳам бор. Фундук (ўрмон ёнғоғи), годжи (Тибет барбариси), сумах (сирка дарахти), оқ қайин, бамбук, манго, киви, папая, апельсин, мандарин, ананас, қорағат (смородина), жасмин, магнолия каби ноёб ва манзарали дарахтлар, экзотик мевалар, гул кўчатлари ҳамда доривор ўсимликлардан иборат бу жаннатмонанд манзилга келган кишининг гўзалликдан баҳри дили очилади.

— Гўзаллик оламининг бу камёб турларини Шимолий Америка, Италия, Хитой ва бошқа кўплаб чет давлатлардан келтириб, узоқ йиллар мобайнида ўзимизнинг иқлимга мослаштирганмиз, — дейди файзли хонадон соҳиби, омилкор Б. Сулаймонов. —  Бу юмуш оиламиз учун яхшигина даромад манбаи ҳам ҳисобланади. Ноёб гул ва ўсимликлар кўчатини бутун мамлатимиз бўйлаб етказиб берамиз. Яқин келажакда фаолиятимизни янада кенгайтириш ва илмий асосда ривожлантириш мақсадида махсус лаборатория ташкил этишни мақсад қилганман.

 

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер