«Толибон» Вашингтонга АҚШ қўшинларини ўз вақтида олиб чиқмаса жиддий жавоб қайтариш билан таҳдид қилди
Фото: AP
«Толибон» ҳаракати 31 августгача АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан бутунлай олиб чиқиб кетишини талаб қилмоқда.
«Толибон» ҳаракати раҳбарлари Вашингтонга АҚШ қўшинлари Афғонистондан ўз вақтида олиб чиқилмаган тақдирда ҳарбий жавоб беиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда "РИА Новости" ҳаракат вакилига таяниб хабар берди.
Агентлик манбасига кўра, агар АҚШ 31 августга қадар мамлакатдан ҳарбий контингентини олиб чиқмаса, жавоб чоралари қаттиқ бўлиши мумкин.
«Бу қизил чизиқ. АҚШ президенти Жо Байден 31 августгача барча ҳарбий кучларини олиб чиқиб кетишини эълон қилган", - дейди Шаҳин.
Бундан олдин АҚШ президенти Жо Байден Кобул аэропортидан АҚШ ҳарбийлари ва мамлакат билан ҳамкорлик қилган афғон фуқароларини эвакуация қилиш муддатини узайтириш ҳақида ўйлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Байденнинг таъкидлашича, якуний қарор АҚШ қўшинлар қанча одам эвакуация қилишга улгурганига боғлиқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг